"Шахтёр" Мудрик учун "Арсенал"нинг 40+20 млн евролик таклифини рад этди
28 дек 2022 20:11
Янгиликлар
"Шахтёр" Мудрик учун "Арсенал"нинг 40+20 млн евролик таклифини рад этди
"Шахтёр" "Арсенал"нинг ярим ҳимоячи Михаил Мудрикни сотиб олиш ҳақидаги сўнгги таклифини рад этди.
"Канонирлар" 21 ёшли украиналик футболчи учун 40 миллион евро ва 20 миллион бонус таклиф қилишди. "Арсенал" "кончилар" раҳбарияти ва футболчнинг вакиллари билан музокараларни давом эттирмоқда.
Жорий мавсум Мудрик “Шахтёр” сафида миллий чемпионатда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида 3 та гол ва 2 та голли узатмани қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар