UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  1 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди" Янгиликлар

Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"

Про-лиганинг 17-турида "Локомотив" - "ФарДУ" баҳсидан кейин "ФарДУ" бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

- Меҳмонда пешқадам "Локомотив"дек каби жамоадан очко олиш катта ютуқ. Бугун ютишимиз ҳам ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Жанговар дуранг бўлди. Ўйин якунигача иккала жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлганди.

- Бугунги ўйинда жамоангиз ғалаба учун ўйнагандек кўринди. Ўйиндан олдин жамоага қандай гаплар айтгандингиз?

- Уйда ёки сафарда ўйнашимиздан қатъий назар йигитларга машғулотларда фақатгина ғалаба учун ўйнашини тайинлаяпмиз. Кийим алмаштириш хонасида ҳам шу учун борларини беришларини талаб қиляпмиз. Бугунги ўйинда ҳам футболчилар борларини беришди. Иккинчи голдан кейин гол уриб, характер кўрсатишди. Йигитлардан кўнглимиз тўқ, улар ҳар бир тўп учун курашишди. Уларга катта раҳмат деймиз.

- Сўнгги турлардаги сермаҳсулликнинг сабаби нимада? Жамоа "Олимпик Мобиуз"ни мағлуб этди, "Локомотив"дан очко олди.

- Бир қанча ўзгаришлар қилдик. Шу ўзгаришлардан кейин ҳам ишлар ўхшамаётгандек туюлди. Вазиятлар бўлаётганди, бироқ гол ура олмаётгандик. Бу борада кўп ишладик. Сўнгги тўрт ўйиннинг барчасида гол уряпмиз. Голлардан кейин йигитларда ишонч ҳам ошяпти. Ҳар бир ўйинга тайёрланаётганимизда улардаги иштиёқни кўряпмиз. Улар хоҳлашмоқда ва мана шундай натижалар бўлмоқда.

- Бугунги дуранг Сизни қониқтирдими?

- Олдинроқ айтганимдек бугун ютишимиз ҳам ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг ёмон натижа эмас. Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди. Лекин ғалаба қозонганимизда яхши бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика