UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  93 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман» Янгиликлар

Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман»

Қишда Қарағанданинг «Шахтёр» клубига кўчиб ўтган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шавкат Саломов «кончилар» таркибида анча яхши ўйнаб кетди.

Ҳамюртимиз Қарағанда клуби сафида дастлабки 5та ўйинда 2та гол урди ва уч бор голли пас оширди.

У Қозоғистоннинг «Sports.kz» сайтига интервью берди.

— Шавкат, жамоанинг чемпионатдаги старти ҳақида нима дея оласиз?
— Яхши бошладик. Фақат биринчи турда омадимиз келмади. Ўша ўйинда нима етишмаганини айта олмайман... Сўнгра «Актобе» билан дуранг ўйнадик, кейин учта ўйинда ютдик. Ўйлашимча, бу яхши натижа.

— Виктора Кумиков қўл остида ўйнаш қандай?
— Барчаси ажойиб. Унинг услуби, машғулотлар жараёни, барчаси ёқмоқда.

— Сизни «Шахтёр»нинг тўлақонли аъзоси деб атасак бўладими?

— Ҳа. Жамоа яхши, футболчилар анча иноқ. «Шахтёр»да мени яхши қабул қилишди. Бу ерда 3-4 йилдан буён ўйнаётгандекман. Яратганга шукр.

— Кейинги турда «Шахтёр» «Жетису» билан ўйнайди. Бу баҳсга ўзгача тайёрланасизми?

— «Шахтёр» барча жамоага қарши бир хил тайёрланади, рақиб биринчи ўриндами ёки сўнгги ўриндами, фарқи йўқ. Биз доим ғалаба учун ўйнаймиз. «Жетису»га қарши алоҳида тайёрланмайман, мураббий айтган кўрсатмаларни бажараман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика