UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман” Янгиликлар

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман”

“Металлург” – “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Металлург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди:
- “Обод” жамоаси билан учрашув оғир кечишини билгандик. Боиси бу жамоага қарши мавсум арафасида иккита назорат учрашувида майдонга тушиб иккаласида ҳам имкониятни бой бергандик. Бундан ташқари пойтахтликларнинг бир қатор ўйинларини кўриб чиқдик. Уларнинг ўзига хос, шижотли ҳаракатларини кузатиб, тўғриси “Сўғдиёна”, “Шўртан” каби рақибларимиздан-да ортиқроқ чўчидик. Худога шукур, бугун болалар ўз зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалашди. Юзимиз ёруғ бўлди. Бунинг учун футболчиларимизнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, бутун ўйин давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни ҳам иродали ғалаба билан табриклайман.

Учрашувдан олдин мураббийларимиз “Обод” футболчиларининг олис масофадан кучли зарбалар бериши борасида кўрсатма бергандик. Айниқса Санжар Тўрақуловни ёпиш ҳақида таъкидлагандик. Бироқ биринчи дақиқадаёқ унинг дарвозани нишонга олиб қолишини тўғриси футболчиларимиз кутишмадими, гол ўтказиб юбордик. Зафар Сафоев ҳам ҳимоячилар панасида тўпнинг йўнилишини кеч пайқаб қолди.

“Обод” жаомасининг уйдаги ва сафардаги ўйинларини кузатиб, футболимиз ўзига хос иштиёққа эга клубга эга бўлаётганлигига амин бўлгандик. Бугун бу яна бир марта ўз исботини топди. “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман. Олий лигада жон сақлаб қолиш у ёқда турсин, бемалол кучли ўнталикка киришга қодир жамоа деб ўйлайман. Жамоанинг мураббийлар штаби ҳам тўғри йўлни танлашган ва бу йўлда мен уларга омад ёр бўлишини тилайман”, - дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика