UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  1 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  1 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” Янгиликлар

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашув жуда қийин ўтишини аввалдан билардик, — дея сўз бошлади Шавкат Неъматович. — Навоийга жамоамиз таркибда жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрди. Турли сабабларга кўра, асосий таркиб ўйинчиларидан беш нафари  “Қизилқум”га қарши майдонга туша олмасди. Шунга қарамай, йигитлар бугун шижоат билан тўп суришди. Қолаверса, охирги учрашувлардаги омадсизликдан сўнг, сафардан очко билан уйга қайтиш жуда ёқимли.

— Бутун ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аксарият вазиятларда дарвозабонимиз жамоамиз жонига оро кирган бўлса, айрим ҳолатларда ҳимоячиларимиз ҳам ўз ўрниларида бехато ҳаракат қилишди. Йигитларимиз хатти-ҳаракатидан қониқдим.

— Учрашув олдидан ҳимоячиларимизни эҳтиёткорона ҳаракат қилишларини тайинлагандим. Чунки “Қизилқум” таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов исталган вақтда рақибни қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ амалга ошириб, Баҳриддиннинг ўзи истаганидек эркин ҳаракат қилишига йўл қўйишмади. Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика