UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  18 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  4 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  30 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0

Шавкат Саидов: "Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик"

Учрашувдан кейин биз “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик. Гувоҳи бўлганингиздек ўйин давомида ташаббус “Металлург” футболчилари томонида бўлди.

Аммо яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Сўнгги йилларда “Шўртан”ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлубиятга учратиб келаётгандик. Бу сафар қарши ҳужум қурбонига айландик. Худди Фарғонада “Нефтчи”га қандай ютқазиб қўйган бўлсак, Ғузорда ҳам шу сценарий такрорланди. Биз бурчакдан тўпни ўйинга киритдик. Мезбонлар дарвозабони тўпни эгаллаб олиб тезда қарши ҳужумни бошлаб берди. Учинчи тўп оширилишидан кейин дарвозабонимиз тўпни дарвоза тўридан олиб чиқди. Мазкур камчиликни албатта уйга боргач яна қайта ўрганиб, таҳлил этамиз. Қайта такрорламаслик чораларини ишлаб чиқамиз. Кейинги ўйинларда ижобий натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика