Шавкат Ҳалимов: "Натижани ёмон дея олмайман"
12 фев 2016 11:19
Янгиликлар
Шавкат Ҳалимов: "Натижани ёмон дея олмайман"
Таиланд - Тожикистон ўйинидан сўнг, тожикистонлик футзалчи Шавкат Ҳалимов ушбу баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Бугунги ўйин бироз оғир ўтди. Учрашувда кучимизни тўғри тақсимлай олмадик. Таиланд ўйинчилари бундан мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда, биз эса бундай даражадаги турнирларда кам қатнашганмиз. Натижани ёмон дея олмайман. Таиланд кучли жамоалардан бири. Келаси ўйинларда уларга омад тилаймиз.
Келаси ўйинга келадиган бўлсак, навбатдаги баҳсларда ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Вьетнамнинг ўйинини таҳлил қилиб, ўз мақсадимизга эришамиз деган умиддамиз" - дейди Шавкат Ҳалимов.
Марат Аксанов суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар