UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  2 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  11 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

Шамиль Исеев: "Футболчилар жисмоний ҳолатини баҳолаб боришда замонавий техник воситалар жуда муҳим" Янгиликлар

Шамиль Исеев: "Футболчилар жисмоний ҳолатини баҳолаб боришда замонавий техник воситалар жуда муҳим"

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши нафақат клубларимиз, балки терма жамоаларимиз муваффақиятида ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Ҳозирда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Илмий-услубий бўлими мутахассислари томонидан терма жамоаларимиз, Суперлига, Про-лига ва академиялар футболчиларининг жисмоний ҳолати фаол равишда назорат қилиб борилмоқда. Илмий-услубий бўлим бошлиғи  педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев ЎФА Матбуот хизматига берган интервьюсида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

“ЎФАнинг Илмий-услубий бўлими ўтган йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси футболчиларнинг жисмоний ҳолати, техник-тактик имкониятларини текшириш, машғулотлардаги юкламаларни баҳолаш, футболчиларимиз иштирокидаги миллий чемпионатимиз ва халқаро майдонлардаги ўйинларни таҳлил қилиб боришдан иборат.  

Бизнинг бўлим фақат терма жамоаларга номзод футболчиларни эмас, балки Суперлига, Про-лигада тўп сураётган футболчилар ва футбол академиялари тарбияланувчиларини ҳам жисмоний ҳолатини баҳолаб боради. Бўлимимиз ташкил этилганидан буён юртимиздаги учта болалар ва ўсмирлар академиялари, Суперлиганинг 12та, Про-лиганинг 18та жамоасида тўп сураётган футболчилардан жисмоний синовлар қабул қилдик. ЎФА раҳбарияти томонидан бизга барча замонавий техник жиҳозлар харид қилинган бўлиб, ана шу техник воситалар ёрдамида футболчиларнинг жисмоний ҳолати, техник-тактик имкониятлари текшириб борилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада кучайтириш ва замонавий техника билан бўлимимизни таъминлаш мақсадида, ЎФА 1-вице-президенти Умид Муҳаммаджонович Илмий-услубий бўлимга янги ускуналар харид қилиш бўйича топшириқ бериб ўтди. Ана шу мақсадда бўлимимиз ходими айни пайтда Москвада бўлиб турибди. У ердан Polar Team Pro деб номланган футболчиларнинг машғулотлардаги ҳаракатларини назорат қилиб боришга мўлжалланган янги техник ускунани юртимизга олиб келади.  


Polar Team Pro ёрдамида футболчиларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш мумкин, шунингдек, бу восита жамоа аъзолари иш фаолиятини ўлчаш учун идеал ечим ҳисобланади. Ушбу восита ёрдамида ҳеч қандай йирик таянч станция ва антенналарсиз, биргина iPadорқали футболчилар машғулотларини кузатиб, уларнинг юрак уриш частоталарини назорат қилиб бориш мумкин.

Шунингдек, Polar Team Pro ўйинчиларнинг аҳволини реал вақт режимида кузатиб бориш, машғулотлар давомида мураббийлик таҳлиллари учун аниқ ва бебаҳо маълумотларни олишга имкон беради.

Бугунги кунда Европанинг кўплаб жамоалари айнан мана шундай замонавий техник ускуналардан фойдаланишади.

Футбол ҳозир жуда ривожланиб, футболдаги тезлик ошиб кетди. Миллий чемпионатимиздаги мураббийлар ҳар бир футболчи учун унинг имкониятларидан келиб чиқиб, умумий машғулотлардан ташқари қўшимча юкламалар беришади.

Футболчилар мазкур юкламаларни қай тарзда бажараётганини мураббий аниқлаб бориши керак. Аммо ҳозирда кўплаб мураббийлар фақат тахминан буни ҳисоблаб боришяпти.  Polar Team Pro техник ускунаси ёрдамида эса аниқ маълумотларга эга бўлиш имконияти пайдо бўлади”, - дейди Шамиль Исеев.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика