Шакири: "Швейцарияда Роналду йўқ, биз ўзгача ўйин кўрсатишимиз керак"
05 дек 2022 11:00
Янгиликлар
Шакири: "Швейцарияда Роналду йўқ, биз ўзгача ўйин кўрсатишимиз керак"
Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жердан Шакири 6 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 1/8 финалида Португалия билан ўйиндан кутаётган умиди билан ўртоқлашди.
"Бу мен учун бутунлай бошқача бўлади, чунки бу ўртоқлик ўйини ёки Миллатлар Лигаси эмас. Босим юқори ва шунинг учун футболчилар бу босимга қандай дош беришлари муҳим.
Ўзгача ўйин кўрсатишимиз лозим. Ростини айтсам, Португалия яхши жамоа ва мен учун улар бу ўйинда ҳам фаворит, аммо биз ўз фазилатларимизни биламиз. Биз ўзгача ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва уларга жуда кўп муаммо келтирамиз.
Асосийси, бутун жамоанинг ўзига хос ўйнаши, чунки биласиз, биз Швейцариямиз – таркибимизда Криштиану йўқ. Агар ҳамма ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олса, бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият борлигига ишончим комил", – деди Шакири.
Португалия – Швейцария учрашуви 6 декабрь куни 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар