UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  3 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  5 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6

Шакер Зуаги ўз голини нега стул атрофида нишонлади? Янгиликлар

Шакер Зуаги ўз голини нега стул атрофида нишонлади?

“Бунёдкор” олий лига 9-тури доирасида “Машъал”ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сардор Рашидов, Темур Аюпов ва Сардор Собирхўжаевнинг голларидан сўнг “қалдирғочлар”нинг тўртинчи голига Шакер Зуаги муаллифлик қилди. Тунислик ярим ҳимоячи ўз голини ноодатий тарзда нишонлади. Яъни у майдон ташқарисида ўтирган бетараф шифокорлар стулини майдонга яқин жойга олиб келиб, жамоадошлари билан унинг атрофида айланган ҳолда нишонлади. Ушбу ҳолат кўпчиликда қизиқтириб қўйди. Гол нега айнан шундай нишонланганини футболчининг ўзига мурожаат этган ҳолда билиб олдик.

- “Машъал”га қарши ўйиндан бир кун аввал руҳшунос биз билан машғулот ўтказди. Бир соат давом этган назарий машғулотда руҳшуноснинг бир гапи нафақат менга балки бошқа жамоадошларимга ҳам таъсир қилди. Яъни инсон ўз кучига ишониши учун бир жойда муқим ўрнашиши ва ўз ишини мукаммал бажаришда давом эттириши лозим экан. Руҳшуноснинг ушбу гапидан кейиноқ жамоадошларимга агар эртага гол урсам стул атрофида айланиб, нишонлаймиз дегандим. Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ўз кучимизга яна ишона бошладик. Ўйлайманки, нохуш кунларимиз ортда қолди. Бундан буёғига ғалабалар қозониб, мухлисларимизни хурсанд этишимиз ва мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилишимиз керак, - дейди Шакер Зуаги.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика