UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  4 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  15 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Шакер Зуаги ўз голини нега стул атрофида нишонлади? Янгиликлар

Шакер Зуаги ўз голини нега стул атрофида нишонлади?

“Бунёдкор” олий лига 9-тури доирасида “Машъал”ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сардор Рашидов, Темур Аюпов ва Сардор Собирхўжаевнинг голларидан сўнг “қалдирғочлар”нинг тўртинчи голига Шакер Зуаги муаллифлик қилди. Тунислик ярим ҳимоячи ўз голини ноодатий тарзда нишонлади. Яъни у майдон ташқарисида ўтирган бетараф шифокорлар стулини майдонга яқин жойга олиб келиб, жамоадошлари билан унинг атрофида айланган ҳолда нишонлади. Ушбу ҳолат кўпчиликда қизиқтириб қўйди. Гол нега айнан шундай нишонланганини футболчининг ўзига мурожаат этган ҳолда билиб олдик.

- “Машъал”га қарши ўйиндан бир кун аввал руҳшунос биз билан машғулот ўтказди. Бир соат давом этган назарий машғулотда руҳшуноснинг бир гапи нафақат менга балки бошқа жамоадошларимга ҳам таъсир қилди. Яъни инсон ўз кучига ишониши учун бир жойда муқим ўрнашиши ва ўз ишини мукаммал бажаришда давом эттириши лозим экан. Руҳшуноснинг ушбу гапидан кейиноқ жамоадошларимга агар эртага гол урсам стул атрофида айланиб, нишонлаймиз дегандим. Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ўз кучимизга яна ишона бошладик. Ўйлайманки, нохуш кунларимиз ортда қолди. Бундан буёғига ғалабалар қозониб, мухлисларимизни хурсанд этишимиз ва мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилишимиз керак, - дейди Шакер Зуаги.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика