UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  2 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  0 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  9

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз» Янгиликлар

Шакер Зуаги: «Гуруҳдан чиқишга уринамиз»

«Бунёдкор» - «Ал Жазира» учрашувидан сўнг (2:1) Шакер Зуаги микст-зонада саволларимизга жавоб берди.
"Биз бу ўйинга бир ярим ойдан ортиқ тайёрландик, энг асосийси биз ғалаба қозондик. Гуруҳ босқичига йўлланма олдик. У ерда иккита кучли клуб борлигини биламан, аммо бизнинг таркибимиз ҳам ёмон эмас. Гуруҳдан чиқишга уринамиз, бунга кучимиз етади!", - дейди Зуаги.

- Бугун мавсумдаги илк расмий ўйинни ўтказдингиз. Ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?
- Йўқ,  барчаси жойида. Икки ойдан буён бирга ўйнаяпмиз. Бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказдик. Шу боис ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бир жамоадек ҳаракат қилдик.

- ОЧЛ ҳақида фикрларингиз? Бу мусобақада илк бор ўйнадингиз…
- Энди биринчи учрашувимни ўтказдим. Ўйлашимча, қизиқарли бўлади. Европа ва Африкада ўйнаганман. Ҳозир Осиёдаман, бу мен учун жуда муҳим. Барчаси яхши бўлишига умид қиламан. 

- Рақиб ҳақида нима дея оласиз? Сабаби учрашувдан олдин «Ал Жазира» фаворит ҳисобланаётган эди?
- Биз бир жамоа сифатида ўйнадик. Уларнинг ҳужуми жуда хавфли. Аммо бизда ҳам уларда ҳам 11 нафар футболчи ҳаракат қилди. «Ал Жазира» иштирокидаги ўйинларни кўриб чиққандик. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик.

- Сизга раҳмат. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилаймиз.  


Омонжон Тўхтамирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика