UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Шаҳзод Шайманов: “2008 йил энг яхши ёш футболчи бўлганимдан кейин юлдузлик касалига дучор бўлганман” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “2008 йил энг яхши ёш футболчи бўлганимдан кейин юлдузлик касалига дучор бўлганман”

Муборакнинг “Машъал” клуби бу мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмагани рост. Лекин жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шайманов кетма-кет голлар уриб мухлислар ёқимтойига айланиб бормоқда.

Биз 8 йил олдин Ўзбекистонда энг яхши ёш футболчи деб топилган Шаҳзод билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қаерда туғилгансиз ва ёшлик қандай ўтган?
- Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилганман. Ёшлигимдан футболга қизиқиш кучли бўлган. Болалигимдан футболга қизиқардим. Мактабда дарслардан қочиб тўп тепардик.

- Қайси футбол мактабига боргансиз?
- Қарши шаҳридаги “Ёшлик” болалар ўсмирлар спорт мактабига қатнашганман. Биринчи мураббийим Ҳасан ака Зиёдов бўлган. 2007 йилда “Машъал” клуби академиясига борганман.

- “Машъал” академияда қайси мураббийлар билан ишлагансиз?
- Муборакда ҳозир “Пахтакор”да ишлаётган Григорий Колосовсикий мураббийлик қилган. Сеид Сеидов, Комил Ёмғиров ва Борис Серазетдиновдан ҳам кўп нарса ўрганганман.

- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ҳам ўйнагансиз...
- Тўғри, 2008 йилда Роберт Гай бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоасига чақиришганди. Ўша йил жамоа Тошкентда Осиё чемпионатида иштирок этганди. Афсуски биз чорак финалда мағлуб бўлиб Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмагандик. Тўғрисини айтсам ўша пайтга қайтиб қолгим келади...



- Нима учун?
- Агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганида ўшанда йўл қўйилган хатоларни тўғрилаб мундиалга чиқишни хоҳлардим. Жаҳон чемпионатида қатнашиш армон бўлиб қолган...

- Ўша жамоада ўйнаганлардан кимлар ҳозир ҳам катта футболда ўйнамоқда?
- Кўплаб футболчилар ҳамон ўйнашмоқда. Масалан, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Акром Баҳриддинов... Бош мураббий Роберт Гай эса олий лига клубларида ишлади. Ҳозирча ишсиз юрибди.

- 2008 йил Ўзбекистонда энг яхши ёш футболчи деб топилгансиз... Соврин олганда нималарни ҳис қилгансиз?
- Тўғриси ўшанда соврин олишни кутмагандим. Соврин олганимда хурсанд бўлишимни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмаганман. Чунки биз мундиалга чиқа олмагандик ва вазифани бажара олмагандик.  Ўша совринимни Жаҳон чемпионати йўлланмасига жон деб алмашган бўлардим.



- Яна ким бу совринга лойиқ эди деб ўйлайсиз?
- Мендан ташқари жамоамиз сардори Акром Баҳриддинов ва Даврон Ҳошимов ҳам лойиқ эди. Умуман ўша термадаги кўплаб йигитлар яхши ўйнашганди.

- Аммо ўша совринни қўлга киритган Шаҳзод Шайманов анча йиллар кўринмай қолди. Олий лигада ҳам 2012 йилга келибгина дебют қилдингиз...
- Тўғри айтдингиз. Тан олиб айтаман ўшандан кейин маълум муддат юлдузлик касалига дучор бўлдим...Ўйиним пасайиб кетди. Кейин ўзимни қўлга олиб астойидил ишлай бошладим. 2012 йилдагина Александр Хомяков туфайли асосий таркибга кира бошладим.

- Соврин олгандан кейин юлдузлик касалига дучор бўлдим дедингиз. Балки энг яхши ёш футболчи совринини бекор қилиш керакдир? Шунда ёшларимиз ўз устиларида ишлашдан тўхтаб қолишмасмиди?
- Йўқ менимча совринни беришда давом этиш керак. Лекин ўсиб келаётган ёшларга тўғри йўл кўрсата оладиган мураббийлар керак. Ёшларга бундан ҳам яхшироқ совринларни олиш учун меҳнат қилишда давом этиш керак деб танбеҳ бериб туриш керак деб ҳисоблайман.

- Ҳомяков қандай мураббий ва қандай инсон?
- Ишда қаттиққўл, талабчан мураббий. Ишдан ташқарида дўст деса ҳам бўлади. Ҳамма билан очиқ инсон, футболчилар билан кулишиб, ҳазиллашиб гаплашади.

- Орада “Андижон”да ҳам ўйнадингиз. Нима сабаб Муборак клубини тарк этишга қарор қилгансиз?
- 2014 йилги мавсум бошланишидан олдин йиғин вақтида Александр Хомяков билан суҳбатлашганимда мени асосий таркибда кўрмаётганини айтди. Ўша вақтда Роберт Гай “Андижон”да ишлаётганди. У мени водийга таклиф қилди. Хомяков бориб кўр агар ёқмаса ўзимизга қайтасан деганди. Андижонда ярим йил ижарада ўйнадим. Ёзда “Машъал” яна ўз сафига чақирди.



- Олий лигадаги биринчи голни айнан “бургутлар” сафида ургансиз...
- Ҳа, “Андижон” таркибида “Металлург”га қарши Бекободдаги учрашувда жаримадан гол ургандим. Афсуски ўша ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

- Олий лигада 2012-2015 йилларда иккита гол ургансиз. 2016 йилда эса дастлабки 9та турда рақиб дарвозасига 3та тўп киритишга улгурдингиз. Самарадорликнинг ошишига сабаб нима?
- Бўғри олдинлари жуда кам гол урардим. Бу йил кўп гол уришим менимча кўпроқ омадга боғлиқ деб ўйлайман. Ҳужумчиларга доим ёрдам бериб туриш кераклигини мураббийлар айтишмоқда.

- Кучли зарба соҳибисиз. Бу туғмами ёки машғулотлар самарасими?
- Машғулотларда зарбалар устида кўп ишлаймиз. Зарба кучли бўлиши билан бирга аниқ чиқишига ҳам аҳамият бериш лозим. Бу доим ҳам ўхшайвермайди.

- Адашмасам ёшликда ҳимояда ўйнардингиз. Ким сизни ярим ҳимояга ўтказган?
- Тўғри фаолиятимни бошлаганимда ҳимояда ўйнардим. Владимир Фомичов ярим ҳимояда ўйната бошлаган. Қайси чизиқда ўйнашнинг унчалик фарқи йўқ. Мураббий қаерга қўйиб ишонч билдирса ўша ерда ўйнайвераман. Энг муҳими жамоамга ёрдамим тегса бўлгани.

- Ёшликда қайси футболчиларга ҳавас қилардингиз?
- Ўзим “Реал” мухлиси бўлсам ҳам испаниялик Пуйолнинг ўйинларини ёқтирардим. Кейинроқ Андреа Пирлонинг ҳаракатларига ҳавас қила бошладим. Ўзимизда Хайрулла Каримов ва Одил Аҳмедовнинг ўйинлари ёқади.



- Франциядаги Европа чемпионатидан нималар кутаяпсиз? Қайси жамоалар фаворит?
- Ўзим Италия терма жамоасига мухлислик қиламан. “Скуадра Адзурра”нинг ҳимояси жуда кучли. Ҳимоя яхши ўйнаса ютуқ бўлади. Фаворитлар жаҳон чемпиони Германия, амалдаги Европа чемпиони Испания, мезбон Франция ва Италия.

- “Машъал” бу йилги таркиби билан нечанчи ўринни эгаллай олади деб ўйлайсиз?
- Таркибимиз ёмон эмас. Бошқа жамоалардан фарқли равишда таркибимиз барқарор. Яъни кўплаб ўйинчиларнинг ўзгариши содир бўлмайди. Менимча бу йил 6 ёки 7-ўринларни эгаллаши мумкин. Бунинг учун ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз керак.

- Мухлисларга тилакларингиз…
- Мухлисларга тилагим яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам биз билан бирга бўлишсин. Бизга ишонилар, сизларнинг ишончларингни оқлаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика