UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  5 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамовдан бугунги ўйинларга превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.

«Бунёдкор» — «Олимпик»

— Қувноқ «Бунёдкор» футбол ўйнашни яхши кўради ва рақибга ҳам бемалол футбол ўйнашига қўйиб беради. Фарғонада роса омадли бўлди ўйини. «Нефтчи» босди, голларни «Бунёдкор» уриб кетди. Кўпчилик «Бунёдкор»ни ёш дейди, лекин таркиб оптимал баланслашган: 5 легионер ва тажрибали футболчилар жамланмаси мавжуд. «Олимпик» элитада ёмон кўринмаяпти, шунчаки ғалаба масаласи чўзилмоқда. Кападзе футбол ўйнашни хуш кўради ва бугунги рақиби билан бу борада яхшигина беллашади. Тактик ранг-баранг бўлган Кападзе «Олимпик»ни илк ғалабага етаклаши учун жуда қулай фурсат, менимча. Голларга бой, ҳақиқий қувноқ футбол томоша қилсак ажаб эмас. Имкониятлар тенг. «Бунёдкор» жамоа сифатида зўр, ўйинига 5 баҳо. Лекин ҳимоя чизиғидаги камчиликлар ҳужумдаги самарали ҳаракатлар орқали беркиниб қолмоқда. Кападзе айнан тактик тарафлама пишиқроқ бўлгани учун «Бунёдкор»нинг бу камчилигини юзага чиқаради, деган фикрдаман ва шу боис имкониятларни тенглаштириб баҳолайман. Хуллас, яхши футбол кўрсак керак, Худо хоҳласа.


«Динамо» — «Нефтчи»

— Мавсум стартини омадсиз бошлаган жамоалар. Роган «Динамо»да ўз услубини жорий қилиш арафасида. Албатта бунинг учун вақт талаб этилади. «Динамо» стандарт вазиятларига алоҳида урғу қаратадиган ва қарши ҳужумда хавфли жамоага айланмоқда. Асосий фалсафа - ҳимояни мустаҳкам ушлаш. Ўтган ўйинларда ҳеч бир ўйинда «Динамо» ёмон ўйнамади, шунчаки натижа борасида оқсади. Натижа келадиган даражага чиқиш учун вақт талаб қилиниши аниқ. Ўтган тур натижа ҳам берди. «Нефтчи» эса илк ўйинда ғалабага эришиб, қолган учрашувларни ўйин тарафлама ёрқин ўтказиб, бироқ натижа тарафлама чуқурликка тушди. «Пахтакор» билан муносиб ўйнади, «Сўғдиёна»дан кучли ўйнаб, 5-6та яққол вазиятлар яратиб гол уролмади. «Қизилқум» билан ўртача, лекин йирик мағлубиятга лойиқ ўйнамади. «Бунёдкор»дан анча устун ўйнаб, таблода устунликни бой берди. Ўйин ташкиллаштириш масаласида зўр, лекин натижа бобида жуда суст ўйнаётган жамоа ўрта балансни топиши ва ўша нуқтани ушлаши керак. Акс ҳолда буёғига жадвалда ҳам пастда қолиб кетиши хавфи юқори. «Нефтчи»да ярим ҳимоя кучли, ҳимоя ёки дарвоза чизиғи борасида кескин аксинча фикр. Ҳужумдаги реализация фоизи даромад солиғидан ҳам паст кўрсаткичда.

Бугунги ўйин «Нефтчи» учун финалга тенг. Лекин рақиб анойи эмас, мавсум стартидан фарқли равишда анча пишган ва Суперлигада исталган жамоага ҳақиқий «бош оғриқ»қа айланадиган «Динамо». Бу ўйинда ҳам имкониятлар деярли тенг. «Нефтчи» дарвозабонлари (энг кучсиз тарафи ҳам шу)  «Динамо» билан айниқса стандарт вазиятларида «қовун» туширмаса камида очко билан кетади. Акс ҳолда қуруқ қўл билан қайтади…


ШАҲБОЗ БЕҒАМОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика