UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   2 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  4 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  7 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

Шаҳбоз Беғамов канали - Бугун "Бавария"да нималар руй бериши мумкинлигига тўхталди Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов канали - Бугун "Бавария"да нималар руй бериши мумкинлигига тўхталди

“Бавария"да бугун навбатдан ташқари матбуот анжумани бўлади.

Режа бўйича, матбуот анжуманида бош мураббийи Нико Ковач, "Бавария" кенгаши раиси Румменигге, спорт директори Хасан Салихамиджич ва клуб президенти Ули Хёнесс чиқиш қилади.

Франция ва немис матбуоти бугун "Бавария"да мураббий ўзгариши, яьни Ковач истеъфоси ва Арсен Венгер тайинлови амалга ошишини тахмин қилмоқда.

Яна бир вариант сифатида, бу матбуот анжуманида "Бавария" клубининг "Audi" билан ўртадаги ҳамкорлиги тугатилгани ва эндиликда "BMW" билан келишувга эришилгани эълон қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Яна бир вариант шуки, Ковач истеъфоси қишда амалга оширилиб, январдан "Бавария" бошқаруви Арсен Венгер қўлига ўтиши мумкин. Бу ҳақда айнан бугун ҳам маълум қилиниши эҳтимоли йўқ эмас.

"Бавария" одатда немис тилини биладиган мураббийларни жамоага олиб келади. Бунга кадар 6 ой аввал жамоани бошқариши эълон қилинган Гвардиола ва Анчелотти бу вақт ичида немис тилини ўрганганди. Арсен Венгер эса немис тилини билади. Шунингдек, Венгер жамоани ёшартириш бўйича ҳам яхши мутахассис саналади. "Бавария"да эса авлодлар алмашувини амалга ошириш анча узоққа чўзилиб кетмоқда. "Бавария" қўйидаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда айнан Венгер номзодига тўхталган бўлиши мумкин!

P.S. Ҳазил, аммо чин. "Бавария"нинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етгани муносабати билан ҳам Арсен Венгерга мурожаат қилинган бўлса не ажаб :-) - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика