UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  15 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  18 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  23

Шаҳбоз Беғамов канали - Бугун "Бавария"да нималар руй бериши мумкинлигига тўхталди Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов канали - Бугун "Бавария"да нималар руй бериши мумкинлигига тўхталди

“Бавария"да бугун навбатдан ташқари матбуот анжумани бўлади.

Режа бўйича, матбуот анжуманида бош мураббийи Нико Ковач, "Бавария" кенгаши раиси Румменигге, спорт директори Хасан Салихамиджич ва клуб президенти Ули Хёнесс чиқиш қилади.

Франция ва немис матбуоти бугун "Бавария"да мураббий ўзгариши, яьни Ковач истеъфоси ва Арсен Венгер тайинлови амалга ошишини тахмин қилмоқда.

Яна бир вариант сифатида, бу матбуот анжуманида "Бавария" клубининг "Audi" билан ўртадаги ҳамкорлиги тугатилгани ва эндиликда "BMW" билан келишувга эришилгани эълон қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Яна бир вариант шуки, Ковач истеъфоси қишда амалга оширилиб, январдан "Бавария" бошқаруви Арсен Венгер қўлига ўтиши мумкин. Бу ҳақда айнан бугун ҳам маълум қилиниши эҳтимоли йўқ эмас.

"Бавария" одатда немис тилини биладиган мураббийларни жамоага олиб келади. Бунга кадар 6 ой аввал жамоани бошқариши эълон қилинган Гвардиола ва Анчелотти бу вақт ичида немис тилини ўрганганди. Арсен Венгер эса немис тилини билади. Шунингдек, Венгер жамоани ёшартириш бўйича ҳам яхши мутахассис саналади. "Бавария"да эса авлодлар алмашувини амалга ошириш анча узоққа чўзилиб кетмоқда. "Бавария" қўйидаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда айнан Венгер номзодига тўхталган бўлиши мумкин!

P.S. Ҳазил, аммо чин. "Бавария"нинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етгани муносабати билан ҳам Арсен Венгерга мурожаат қилинган бўлса не ажаб :-) - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика