UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  0 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  4 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  4 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  15 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  16 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  20 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги" Янгиликлар

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги"

Эртага, 20 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 5-турга старт берилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши беллашади. Бугун ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шота Арвеладзе: "ОЧЛни марафонга қиёсласак, буёғига тезлик олмасак бўлмайди"

Унда "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббий Жерар Сарагосага яқиндагина "Ал Ҳилол"дан келиб қўшилган бразилиялик легионер Карлос Эдуардо ҳамроҳлик қилди.

Жерар Сарагоса: "Биз эртага етакчи мураббий ва яхши ўйинчиларга эга кучли ва тажовузкор жамоага қарши тўқнаш келамиз. Бу финалга хос ўйин бўлади. Қайсидир маънода ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги, чунки ғалаба гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни оширади. Биз жамоани рақибни мағлуб этса бўладиган ўйинга тайёрладик".


- Биздан талаб қилинадиган нарсага эришиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Бизда кўрсатмаларни майдонда бажара оладиган тажрибали етакчи ўйинчилар бор ва биз доим улардан энг яхшисини кутамиз.

- Ўйлашимча, бу олдинги икки ўйиндан жуда катта фарқ қилмайди. "Пахтакор" даража бўйича Эрон клуби ("Шаҳр Ходро")дан кучли. Мақсадимизга етиш учун барча йўналикларда кучли бўлишга умид қиламиз. Ўйинимизни янада кучайтиришга ёрдам берадиган баъзи ўзгаришларга қўл урамиз.


Карлос Эдуардо: "Қийин қарама-қаршилик бўлади, чунки кучли рақиб билан ўйнаймиз. Биз буни финал ўйини деб ҳисоблаймиз, шу сабаб унга яхши тайёрландик. Бу ҳаёт эмас, "ўлим" баҳси. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини ошириш учун ғалаба қозонишимиз шарт".


- Жамоадаги шерикларим билан ҳамкорлик сабаб тез киришиб кетдим. Ўйин услубим олдинги жамоам ("Ал Ҳилол")дагидан бироз фарқ қилиши мумкин. Жисмоний тайёргарлигимни тиклаш ва кейинги икки ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп ишладим.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси эртага маҳаллий вақт билан 21:00 (тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика