UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  18 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди Янгиликлар

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7-13 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади.
Терма жамоа футболчилари 6-7 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказишади ва  7 март куни Тошкентдан БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.

Ушбу йиғин мобайнида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирилган.

Йиғинга “Севинч” жамоасининг беш  нафар футболчиси жалб этилди. Булар, дарвозабонлар – Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова. Ҳимоячи – Мафтуна Шойимова. Ярим ҳимоячи Камола Рискиева ва ҳужумчи – Нилуфар Қудратовалар.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика