UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши таркиби маълум  0 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  2 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  10 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  7 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  6 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО Янгиликлар

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО

Теглар :  Севинч
“Севинч” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини, Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан, универсал манежда бўлиб ўтмоқда.

Афсуски, ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бу йил ўтказилмади. Бу чемпионат бу йил умуман ўтказиладими ёки йўқми, ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.

Шу боис, клуб мураббийлари жамоанинг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишаяпти. Чунки, ҳар йили жамоа янги футбол мавсумини мини футболдаги иштироки билан бошлаган.

Шу сабаб, “Севинч” феврал ойида Тошкентга сафар уюштиради. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийлар катта футбол бўйича бир қанча назорат учрашувларини ҳам ўтказишни мўлжаллашмоқда. Жумладан, назорат учрашувлари “Бунёдкор W”, “Металлург W” ва “Олмалиқ W” жамоалари билан бўлади.

Клуб раҳбарияти томонидан 28 нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Жамоага янги келган футболчилар ҳам бор, бунгача “Бунёдкор W” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Дарина Федосенко ва муқаддам  “Олмалиқ W” жамоасида фаолият юритган ҳимоячи Лайло Шодиевалар бу йилдан жамоа таркибига қўшиб олинди. Шунингдек жамоа таркибига, ўтган йили қуйи лигада ўйнаган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Жамоа селекция ишлари давом этттирил моқда, яна таркибига янги футболчилар келиши мумкин.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика