UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз! Янгиликлар

“Севинч”: Олия Ахмедовага бахт тилаймиз!

Роман ва Олияларнинг бугун бахт кечаси – никоҳ тўйи бўлиб ўтди.


“Севинч” жамоасининг марказий ҳимоячиси, етти карра Ўзбекистон чемпиони, етти карра Ўзбекистон Кубоги соҳибаси, Осиё чемпиони ва жамоамиз сафида кўпгина халқаро турнирлар совринлари соҳибаси ва яна яқинда жамоамиз сафига қайтган Олия Ахмедовани бугун бутун клубимиз раҳбарияти,  мураббийлар штаби, футболчи қизларимиз ва клубимиз ходимлари иштирокида бахт кечасини нишонладик.

Тантанали кечанинг азиз меҳмонлари қаторида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, мамлакатимиздаги спорт журналистларининг устози, ўтмишда машҳур фубол шарҳловчиси, отахон журналист Аҳбор Имомхўжаев ҳам иштирок этдилар, шунингдек кечада Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосациясидан Алишер Файзиев ва бир қатор таниқли спорт журналистлари ҳамда “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Ярулин, “Машъал” футбол академиясининг директори Абдураҳмон Юмангулов бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Бахт кечасида иштирок этган азиз меҳмонлар ёш келин-кўёвларни  бахт кечаси билан табриклаб энг эзгу тилакларини билдиришди.

Роман ва Олияларни яна бир марта “Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футбболчи қизларимиз ҳамда ходимларимиз номидан бугунги  никоҳ ва бахт кечаси билан самимий табриклаймиз, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Келин ва кўёвни тинч-тотув умр кечиришларини, Ахбор Имомхўжаев айтганларидек: “ўғил фарзанд кўришса “Насаф” аъзоси, қиз фарзанд кўришса “Севинч” жамоасининг ўйинчиси бўлишини” тилакдошимиз,  кўп фарзандлар кўришиб – бахтли ота-оналар бўлишликларини тилаб қоламиз. Ҳамиша Сизларга бахт ва омад ёр бўлсин деб , қоламиз!

Қуйида никоҳ кечасидаги  қувончли дамларни  эътиборингизга ҳавола қиламиз:





Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика