"Севинч": Малика Бурхоновани табриклаймиз!
22 фев 2018 15:34
Янгиликлар
"Севинч": Малика Бурхоновани табриклаймиз!
Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Малика Бурхонованинг туғилган куни. Маликахон бугун 19 ёшни қарши олди.
Жамоанинг асосий таркибида фаолият юритиб келаётган Малика Бурхонованинг клуб эришган ютуқларида ҳам катта ҳиссаси бор. Малика шунингдек аёллар терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Маликахонни таваллуд айёми билан клуб раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.
Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Маликахоннинг ҳаётида ва футболчилик фаолиятида каттадан катта муваффақиятлар тилаймиз.
Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишини истаймиз.
Маликахон, туғилган кун муборак бўлсин!
“Севинч” ПФК жамоаси


Малика Бурхонова ўнгда
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар