UZ

"Севилья" РПЛдаги ҳужумчи учун 16 миллион евро тўлашга тайёр Янгиликлар

"Севилья" РПЛдаги ҳужумчи учун 16 миллион евро тўлашга тайёр

"Севилья" "Краснодар" ҳужумчиси Магомед-Шапи Сулеймановни харид қилишга тайёр.

Испан клуби россиялик футболчи учун 16 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Бу трансферга шахсан андалусияликлар бош мураббийи Хулен Лопетегининг ўзи қизиқмоқда.

Сулейманов жорий мавсум РПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ўйинчи Россиянинг U-21 жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика