Серхио Рамос кейинги мавсум қаерда ўйнайди?

Alisher
31 мар 2024, 14:17
38 ёшли ҳимоячи Серхио Рамос Испания чемпионатида қолади.

Тажрибали ҳимоячи "Севилья" билан янги меҳнат келишуви имзолашга яқин.

Томонлар янги битим бўйича музокаралар ўтказишмоқда ва келишувга яқинлар. Янги шартнома муддати 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган бўлади.

Серхио жорий мавсум Ла Лигада 20та ўйинда 3та гол урди. У шунингдек 6та сариқ карточка ва 1та қизил карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes