"Севилья" ўз ҳимоячисини "Ньюкасл"га 30 млн еврога сотишни рад этди
08 янв 2022 13:04
Янгиликлар
"Севилья" ўз ҳимоячисини "Ньюкасл"га 30 млн еврога сотишни рад этди
"Ньюкасл" "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлосни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо рад жавобини олди.
Англия клуби 28 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 млн евро таклиф қилди, аммо бу таклиф Карлосни таркибда сақлаб қолмоқчи бўлган испан клуби раҳбариятини кўндира олмади.
Карлос жорий мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Transfermarkt ҳимоячини 45 млн еврога баҳоламоқда. Унинг "Севилья" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар