

Англия клуби 28 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 млн евро таклиф қилди, аммо бу таклиф Карлосни таркибда сақлаб қолмоқчи бўлган испан клуби раҳбариятини кўндира олмади.
Карлос жорий мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Transfermarkt ҳимоячини 45 млн еврога баҳоламоқда. Унинг "Севилья" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



