

“Челси” ва ПСЖ Сарабияни ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади. Футболчи Ла Лигани январ ойидаёқ тарк этиши мумкин эди. Бироқ Андалусия клуби хитойликлардан тушган таклифни рад этди. Улар Сарабияни “Далянь Ифан”га 39 млн еврога сотишдан бош тортди.
Футболчининг “қизил-оқлар” билан шартномаси 2020 йил 30 июнида якунига етади.



