Серхио Рамос: “Реал” Роналдусиз ҳам ғалаба қозона олади”
15 авг 2018 07:48
Янгиликлар
Серхио Рамос: “Реал” Роналдусиз ҳам ғалаба қозона олади”
Футболчи ушбу баёнотини УЕФА Суперкубогида “Атлетико”га қарши кечадиган баҳс олдидан айтиб ўтди.
“Албатта жамоадан Роналду сингари топ футболчи кетар экан, бу ёмон. Аммо “Реал”нинг мақсади ўзгармайди. Ғалабага эришиш ниятидамиз ва бу ишни усиз амалга оширамиз. Шунча йиллар давомида “Реал”да кўплаб юлдуз футболчилар тўп тепишди. Аммо жамоа ҳар қандай футболчидан юқори даражада туради. Қандай ҳолат рўй беришидан қатъий назар “Реал” доимо ғалаба учун кураш олиб боради.
“Реал” эшиклари барча буюк футболчилар учун доим очиқ. Биз ҳар доим футболчилар жамоада ўзларини уйдагидек ҳис этишларини истаймиз. Улар жамоада янада ўсишга эришишларини хоҳлаймиз.
Куртуанинг сафимизга келиб қўшилиши дарвозабонлар орасида рақобатни оширди. Унинг илгари “Атлетико”да тўп тепгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”, - дейди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин