Серхио Рамос: "Реал" "Барселона"ни мағлуб этиши шарт"
20 дек 2017 12:08
Янгиликлар
Серхио Рамос: "Реал" "Барселона"ни мағлуб этиши шарт"
"Реал" сардори Серхио Рамоснинг сўзларига кўра, "Барселона"га қарши бўладиган ЛаЛиганинг 17-тур учрашувидаги ғалабанинг қиймати катта бўлади.
"Ўйин жуда қизиқ бўлади. Бу учрашувга "классико"дан бошқа сўз тўғри келмайди. "Эл-Классико" дунёдаги энг муҳим баҳс ҳисобланади. Турнир жадвалидаги вазиятни ҳисобга олсак, "Реал" "Барселона"ни мағлуб этиши шарт. Ғалаба чемпионлик учун курашни давом эттиришга имкон беради" - дейди Рамос.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 23 декабрь куни Мадридда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар