UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  3 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  3 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Сервер Жепаров: "Футболчилар ҳакам билан тортишмасдан биринчи ўринда ўз ишларини қилишлари керак" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Футболчилар ҳакам билан тортишмасдан биринчи ўринда ўз ишларини қилишлари керак"

"Локомотив" жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров "Қўқон-1912"га (0:0) қарши кечган учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин анча қизиқарли руҳда ўтди, деб ҳисоблайман. Икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Гол уриш насиб қилмади. Биринчи бўлимда устунлик жамоамиз томонида эди. Агарда ҳисобни очиб олганимизда ўйин бошқача кечиши ҳеч гапмасди. Аммо бу - футбол. Иккинчи бўлим умуман бошқа ритмда кечди. Учрашувнинг дастлабки қисмида футболчилар кўп энергия сарфлашди. Иккинчи қисмидаги ўйинни яна кўриб чиқамиз",- дейди Сервер Жепаров. 

- Ўз вақтида терма жамоада ўйнагансиз. Бугунги кунда Суперлигада Тошкентдан 4та клуб қатнашади. Пойтахтда томошабинлар кам. Нима деб ўйлайсиз, вилоятларга эътиборни оширган яхши эмасми? 

- Саволингиз яхши. Бунинг учун эътибор берадиган кўп омиллар бор. Инфратузилма ва яна кўплаб жиҳатларга қараш керак. Стадионлар талабга жавоб бериши лозим. Масалан, "Қўқон-1912" нима учун Яйпанда ўйнаяпти? Чунки стадион талаб доирасида эмас. Биринчи ўринда яхши инфратузилма зарур. Суперлиганинг талаблари мавжуд. Биз ўз вақтида Нукусда тўп тепганмиз. Қандай майдонларда ўйнаганмиз. Томошабоп футбол учун шунга яраша чиройли майдон керак. Мухлисларга қулайликлар яратилиши даркор. Дейлик, "Бунёдкор" стадионининг исталган нуқтасида ўйинни кузатиш мумкин. Шундай бўлса, албатта мухлислар стадионларга қайтади. 

- Жасур Жалолиддинов бугун қизил карточка олди. Ўтган ўйинда ҳам кўп баҳслашганди... 

- Жасур ўз олдига катта мақсадларни қўйган футболчи. Уни тушунаман. Чунки ўз вақтида мен ҳам шундай футболчи бўлганман. Ўйиндан кейин бироз вақт ўтиб гаплашиб оламиз. Футбол жамоавий ўйин. Қизил карточкани ҳакам билан тортишгани учун берди дейишди. Аввалроқ кийиниш хонасида футболчиларга ҳакам билан зиддиятга бормасликни тушунтиргандик. Ҳакамларни кўриб чиқадиган комиссия бор. Футболчилар биринчи ўринда ўз ишини қилиши керак. Ҳамма ёш футболчиларга маслаҳатим шуки, биринчи навбатда ўз жамоангизни ўйланг. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика