UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  1 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  22 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Сергей Лушчан "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Аввалги майдонга менимча "картошка экишарди" Янгиликлар

Сергей Лушчан "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Аввалги майдонга менимча "картошка экишарди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Зомин" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушчан фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Баҳс менга ёқди. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик бизнинг доимий муаммоларимиздан бири бўлиб қолмоқда. Таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Қайсидир маънода омад ҳам келди. Тақвим ҳам оғир келаётганини айтиб ўтишим жоиз, "Истиқлол" билан боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Очколарни олишди ва яна қайтаришди. Орадаги дуранг ва мағлубиятлар бизни пастки ўринга туширди. Йигитларда хоҳиш ва иштиёқ кучли эди.

Иккинчи голдан кейин футболчилар хотиржамликка берилишди. Мен бу ҳақида биринчи маротаба гапираётганим йўқ. Бу табиий ҳолат. Иккинчи голдан кейин рақиб ҳужумни кучайтириши аниқ эди. Бу руҳият билан боғлиқ. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда ўйнаганимизга қарамасдан вазиятлар ярата олдик. Ҳар бир ўйинда бир нечта голли вазиятлар яратяпмиз. Фақат фойдаланишда оқсаяпмиз. Бу футбол сен уролмасанг сенга уришади. Фарғона билан ўз майдонимиздаги ўйинда ўйин бўйича устунликка эга бўлгандик. Иккита учта гол уришимиз мумкин эди лекин уролмадик. Учрашув аввалида ўзимизга ўзимиз хато қилиб тўп ўтказиб юбордик.

Молиявий томондан муаммоларимиз йўқ. Менимча биз бу борада ягона клуб бўлсак керак. Ойлик мукофот пуллари вақтида тўлаб борилмоқда. Афсуски жамоани фақат бир киши қўллаб қувватламоқда. Айнан ўша инсон маблағ билан таъминламоқда дея оламан. Албатта, шаҳар(ҳокимлиги) ҳам бу борада фаоллик кўрсатса яхши бўларди. Бизнинг вилоятда даромад оқимининг 80 фоизи туризм орқали келади. Коронавирус билан боғлиқ вазият эса бу борада муаммоларни юзага келтирди. Жамоа олдига катта мақсадлар қўйилганда унга мос равишда молиялаштириш ҳам бўлиши зарур. Ҳозирги кунда катта муаммолар йўқ. Клуб президентига раҳмат айтиб қоламан. У - тадбиркор жамоани деярли ўз ёнидан молиялаштирмоқда.

Бизда "Шўртан" билан ўйиндан олдин биринчи ўринни эгаллаш учун ҳам имкониятларимиз етарли эди. Ўша учрашувда ҳам устунлик биз томонда бўлган ва сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамизга гол уриб қўйгандик. Бунинг оқибатида икки очко йўқотдик. Яхши спорт формасида бўлиб турганимизда бу худди тарсакидек таъсир қилди. Аламли албатта. Нима ҳам қила олардик, бу - футбол.

Охирги маротаба бу ерга келганимда стадион жуда ачинарли аҳволда эди. Назаримда бу ерда картошка етиштириш билан шуғулланишган. Бу шунчаки даҳшат эди. Биз ҳатто стадионга қайси йўл билан киришни билмадик. Ўзгаришлар катта. Бу ерда исталган даражадаги ўйинни ўтказса бўлади. Яхши маънода ҳасад қиляпман, "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Барча жойда шундай бўлишини истайман",- дейди Лушчан.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика