UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Андижон" (2:3) ўйинидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Улар ғалаба лойиқ эдилар. Рақибимиз стандрат вазиятлардан яхши фойдалана олиши ва қарши ҳужумларда устунликка эга эканлиги билардик. Қарши ҳужумлар ташкил қилишга имконият бермадик, аммо стандарт вазиятларда рақиб биздан устунлик қилди. "Андижон" футболчилари боши билан яхшироқ ўйнаш олишини исботлади. Ўйин ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо барчаси тарихга айланиб бўлди", - дея фикр билдирди Сергей Лушчан.


- "Андижон" жамоаси стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини билардик дедингиз. Бу аниқ факт эди, шунга яраша машғулотларда стандарт вазиятларга алоҳида эътибор берилганмиди?

- Сиз қандай ҳужум қилишни ёки қандай тўғри ҳимояланиш устида ишлашингиз мумкин, аммо рақиб жамоа қандай стандрат вазиятидан фойдаланишини билмайсиз ва шу сабабли бу жиҳат устида ишлай олмайсиз. "Андижон" бу жабҳада устунликка эга эканлигини билардик. Биз курашларда мағлуб бўлдик ва шу сабаб гол ўтказиб юбордик. Бу эса рақиб футболчилари боши билан яхшироқ ўйнай олишига исбот. Машғулотларда бунинг устида ишлаш иложсиз.

- Жамоангиз бугун ҳисобни ушлаб қола олиши учун нима етишмади? Жамоангиз ҳисобда олдинда бораётган вақти "Андижон" ҳеч нима ярата олмаётганди.

- Эътибор ва концентрация. Ҳар бир ўтказиб юборган голимиз қандайдир хато сабабли юзага келди. Рақибнинг биринчи голига эътибор беринг, 1000та ҳолатдан бор йўғи бир маротаба бундай гол урилиши мумкин. Бугунги ўйин сценарийси гуё осмонларда ҳал этиб бўлингандек. Иккинчи ва учинчи ўтказиб юборган голларимиз эса, ҳимоядаги қўпол хатолардан кейин урилди. Футболчиларим рақиб футболчиларини персонал қўриқлай олишмади.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган учрашувдан кейин ҳар бир машғулотларда жамоангиз пенальтилар сериясини машқ қилишди. Бу алоҳида режа эдими?

- Бу табиий ҳол. Ҳар бир жамоа бундай амалиётга қўл уради. Финалларда дуранг бўлмайди ва шу сабабли ҳар бир жамоа максимал тайёргарлик кўради.

- "Навбаҳор" жамоаси намойиш этган ўйиндан бош мураббий сифатида қанчалик қониқдингиз?

- 99% кўнглим тўлди. Йигитлар бугун барчасини тўғри бажаришди. "Андижон" биз учун энг ноқулай рақиблардан бири эди. Бизда етарлича муаммолар бор эди, ҳимоя чизиғимизда катта муаммолар бор. Биз барчаси камчиликларимизни беркитишга ҳаракат қилдик. Бугун Бубанья ва Маматказинлар бизнинг марказий ҳимоячиларимиздан яхшироқ ўйнашди Футболчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар барчасини тўғри бажаришди, аммо бугунги натижа осмонларда ҳал этилгандек. Омад кимгадир кулиб боқиши керак эди. Омад бугун рақиб томонда бўлди.

- "Андижон" жамоаси ҳаводаги жуда яхши ўйнай олишидан барча хабардор. Шундай жамоага қарши бўйи паст дарвозабонни майдонга тушириш қанчалик тўғри қарор бўлди деб ўйлайсиз?

- Қувватов бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Суюновнинг бўйи баландроқ ва уни бугун майдонга туширсак яхшироқ бўлиши мумкин эди демоқчисиз, аммо ўтказиб юборган голларимизда дарвозабоннинг айби йўқ. Мен яна бир бор такрорлайман, рақиб ҳужумчиларига қарши персонал ўйнаши керак бўлган футболчиларимиз эътиборлироқ бўлишлари керак эди.

- Суперлигадаги "Суғдиёна"дан мана бугун эса "Андижон"дан учралган мағлубиятлардан кейин жамоа раҳбарияти сизга ишонишда давом этадими?

- Бу саволни раҳбариятга берасиз. Мени жамоага ёрдам бериш учун чақиришди ва мен келдим. Кетишим кераклиги ҳақида айтишса, кетаман.

- Бугун мураббий сифатида Хомяковга ютқаздим деб ўйлайсизми?

- Кубок финалида мағлуб бўлдик. Финалда руҳий ҳолат катта аҳамиятга эга. Ўйинни ўзингиз кўрдингиз ва футболни яхши тушунасиз. Бугун биз мағлуб бўлдик ва жуда муносиб рақиб бизни мағлуб этди.

- Мураббий сифатида ўз ҳамкасбингизга мағлуб бўлганингизни тан оласизми?

- Бундай майда гапларга аралашиб ўтирмайман. Биз ёш бола эмасмизку. Биз "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнагандик. Бундай натижалар мен "Ал-Иттиҳод" мураббий яхшироқ эканлигимни англатадими? Бу ғалати фикр.

- "Навбаҳор" икки мавсумдан буён ҳалқаро майдонсиз қолиб кетди. Бундай ёмон натижа раҳбарият томондан эътибор ва молиявий ёрдам камайиб кетишига олиб келиши мумкинми?

- Бу саволга мен жавоб беришим нотўғри. Раҳбарият бундай масалалар билан шуғулланади.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика