UZ

Сўнгги янгиликлар

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  1 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  0 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бир гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" бекорга биринчи ўринда эмаслигини исботлаб келмоқда. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик.

- "Навбаҳор" жамоасига ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилинганида жамоага фойдалироқ бўлармиди?

- Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

- Рўзиқул Бердиев бугун "Навбаҳор" ўйинда устунлик қилди деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиев фикрларига қўшиласизми?

- Биз ғалаба қозонганимизда мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва иккинчи бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса, дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва гол. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш футболчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

- Жамшид Искандеровда иккинчи бўлимдан ярмидан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди менга? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз.

- Искандеров терма жамоа билан эди. Терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўради. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида майдонга пиёда юриб келди холос. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?

- Рақиб жамоаси. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточка сабабли ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди. Ёш футболчи ўйинидан тўлиқ қониқдим. У ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, "Насаф"нинг энг асосий футболчисини тўлиқ зарарсизлантира олди. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика