UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Сергей Лушан: “Ўйлайманки, Достонбек ҳали мухлисларни жуда кўп маротаба хурсанд қилади” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Ўйлайманки, Достонбек ҳали мухлисларни жуда кўп маротаба хурсанд қилади”

“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси, деб топилганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамдамовнинг бундай муваффақиятга эришишида унинг устози Сергей Лушаннинг ҳам ҳиссаси бор. Достонбек “Бунёдкор” футбол мактабида айнан Сергей Иванович қўл остида шуғулланди ва катта футболга қадам қўйди. Кейинчалик, ушбу мураббий қўл остида асосий жамоа сафида дебют қилди. Достонбек Ҳамдамов қитъада энг яхши ёш футболчи деб топилгач, унинг мураббийи Сергей Лушандан интервью олдик.

- Аввало, Сизни, шогирдингизнинг қитъа даражасидаги совринни қўлга киритгани билан табрикламоқчимиз!
- Катта раҳмат! Кеча маросим давомида Осиёнинг 2015 йилдаги энг ёш футболчиси деб Достонбекни номи эълон қилингач, унга қўнғироқ қилиб табрикладим, ота-онаси билан суҳбатлашиб, мана шундай фарзандни тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирдим.

- Достонбек Ҳамдамов “Бунёдкор” футбол мактабига қандай келган?
- Бунга олти йил бўлди. Достонбекни Бекобод шаҳридан унинг отаси олиб келган ва ўғлини машғулотларда синаб кўришимизни илтимос қилган. У келган пайтида чап қанот ҳимоячиси бўлиб, чап оёқда жуда яхши ўйнаганди. Бироқ, дастлабки кузатишларимизда унинг истиқболига аниқ баҳо бермагандик.

- У қандай қилиб ўз ёш тоифасида жамоа етакчиси бўла олди?
- Ҳамдамовнинг бир жиҳати борки, у ўз устида ишлашдан ҳеч қачон қочмаган. Аксинча, машғулотлар давомида чин дилдан шуғулланади. Уни машғулотлар давомида кузатиб бориб, Ҳамдамовнинг жойи ҳимояда эмас, балки ярим ҳимояда эканлигини тушуниб етдим ва Достонбекни олдироққа ўтказгандим. Янги амплуада у ўзининг янги қирраларини оча бошлади ва тез орада етакчилардан бири бўлди. Қайд этиш керакки, 1996 йилда таваллуд топган жамоамиз мақсадли, кучли, иродали ва спортчиларга хос абжир футболчилардан иборат эди.

- Достонбек Ҳамдамов айнан Сизнинг қўл остингизда асосий таркибда кўп маротаба майдонга тушди. Бир неча ўнлаб ёш футболчилар орасидан нега айнан Ҳамдамовга кўпроқ ишонч билдиргансиз?
- Футбол мактабимизда иқтидорли ва келажаги порлоқ ўсмирлар бор. Шунчаки, кимгадур эртароқ имконият берилади. Бу амплуа билан боғлиқ. Масалан, таянч ярим ҳимоячиси чизиғида бизда танлаш имконияти кўпроқ. Шу боис бу нуқтада тўп тепадиган ёш футболчилар асосий таркибга кириш учун жуда катта меҳнат қилишлари керак. Шу томондан олиб қараганда, Ҳамдамов, Комилов ва Ашурматовга омад кулиб боқди. Бошқа томондан олиб қаралса, яратилган имкониятдан биринчи уринишдаёқ фойдаланиш керак. Достонбек, ишончни илк ўйиндаёқ оқлаган.

- Ҳамдамовнинг қайси сифатларига алоҳида урғу берган бўлардингиз?

- У кўп қиррали футболчи. Унда ажойиб техника, кучли тезлик, яхши зарба, айёрона алдамчи ҳаракатлар ва энг асосийси рақибдан чўчимаслик ҳислатлари бор. Ўйинга тез киришиб кетади. Айнан шунинг ҳисобига у бу мавсум кўпинча заҳирадан майдонга тушиб, бир нечта голларга муаллифлик қилди. Чемпионат баҳсларида 10та гол уриб, “Бунёдкор”нинг энг яхши тўпурари бўлди. Мен учун ундаги энг қадрли жиҳатлардан яна бири шуки, у жуда содда ва очиқкўнгил йигит.

- Унинг кейинги фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?
- У мақсадли бола. Янгидан-янги марраларни забт этиш учун ўз устида янада кўпроқ ишлашига ишонаман. Ҳали шундай пайтлар келадики, у миллий терма жамоамиз сафида энг асосий футболчи сифатида ҳаракат қилади. Ўйлайманки, Достонбек Ҳамдамов ҳали узоқ вақт ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилиб юради.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика