UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  0 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

Сергей Лушан: "Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз"

Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушан ва ўйиннинг  энг яхши футболчи деб топилган Санжар Рашидов ўз фикрларини билдиришди.

- Жуда қийин ўйин ўтказдик. Баҳс қийин бўлишини билар эдик. Бир ярим кун давомида тикланиш жуда қийин. Режалар амалга ошмади. Учрашувдан сўнг биринчи вазифа бу йўқотилган кучни тиклашдир. Бугун футболчилар майдонда ўзларини кўрсата олишмади. Қўқондаги сафардан сўнг биз жуда кам вақт машғулот ўтказдик ва функционал тиклана олмадик. Ҳалол мағлуб бўлдик. Яратилган вазиятлардан эса унумли фойдалана олмадик. “Насаф” биргина хатомиздан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Муҳим ўйинлар олдинда ва биз ишлашда давом этамиз - дейди жамоа бош мураббийи.

Санжар Рашидов: Қийин ўйин ўтказдик . Рақиб яхши ҳимояланди. Бизнинг эса хужумда ишларимиз юришмади. Бу ўйиндан сўнг керакли хулосаларни чиқарамиз ва бу хатолар устида ишлаймиз - дейди жамоа сардори.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика