UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  113 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Сергей Ковшов: “Нўъмон Ҳасановнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди” Янгиликлар

Сергей Ковшов: “Нўъмон Ҳасановнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди”

“Обод” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Сергей Ковшов қанташди.
–  Бугун футболчиларимизда ғалаба қозониш иштиёқи кучли эди. Аммо бу амалга ошмади. Лекин ўйинчиларимиз катта иштиёқ билан майдонга тушишгани кишини қувонтиради. Менимча, шубҳали пенальти режаларимизни ўзгартириб юборди.

Бош мураббиймизнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди. Уни тўғри тушуниш лозим. Танаффусда яхши тайёргарлик кўргандик. Бироқ бугунги ўйиндаги натижа кайфиятимизни бузиб юборди. Энг аламлиси асосий рақибимизга мағлуб бўлдик.

Ўтказиб юборилган иккинчи голдаги вазиятни таҳлил қиламиз. “Обод”дан иккита тўп ўтказиб юбордик. “Пахтакор”га қарши ўйинда бошқача вариантларни қўллаб кўрамиз.

Очколарни осонликча қўлга киритиб бўлмайди. Ҳар бир очкога эга бўлиш учун катта кучни сарфлашимиз керак. Бусиз бўлмайди.

Бугун икки хил ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи таймдан мураббий сифатида кўнглим тўлмади. Бу борада ҳали кўп ишлашимиз керак", - дейди Ковшов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика