Сергей Арсланов "Сурхон"дан нима учун кетди? Мураббий барчасини айтди
16 фев 2024 12:45
Янгиликлар
Сергей Арсланов "Сурхон"дан нима учун кетди? Мураббий барчасини айтди
Биз Сергей Арсланов билан алоқага чиқдик ва мураббийнинг фикри билан қизиқдик:
- "Сурхон"дан кетди деган хабар чиқди. Бу қанчалик рост?
- Ҳа, "Сурхон" клубидан кетганим рост. Кеча клуб билан хайрлашдим.
- Бунга нима сабаб бўлганини айта оласизми?
- Клуб раҳбарияти шундай қарорга келди. Уни муҳокама қилишни истамадим.
- Ахир 23 декабрь куни сиз билан шартнома узайтирилгани ҳақида хабар чиққанди.
- Ҳа, шартнома узайтирилгани рост. Энди уни бекор қилиш бўйича музокара ўтказамиз.
- Эшитишимизга қараганда, сизда ўтган мавсумдан кейин бир қатор таклифлар бўлганди. Ҳозир эса мавсум деярли бошланмоқда ва клуб сиз билан хайрлашишга қарор қилди. Бу сизни хафа қилмадими?
- Биласизми, менга кўпроқ "Сурхон"дек клубни тарк этаётганим алам қилди. Биз бир оилага айланиб бўлгандик. Раҳбариятнинг қарорини эса муҳокама қилмоқчи эмасман. Таклифларга келсак, ҳа, улар бор эди.
Нарзулла суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар