UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Сергей Лушчан: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман” Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман”

“Андижон” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Шогирдларим ҳаракатлари ёмон чиқмади. Лекин энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Яратилган вазиятларни голга айлантириш борасидаги камчиликларимиз секин-аста бартараф этяпмиз. “Андижон” ўз майдонида яхши ўйин кўрсатишини билардик. Ўйин охирларида битта тўп фарқи билан ютаётганимизда Абдуллаевда яхши имконият бўлди. Бахтимизга Зуҳуров маҳорат кўрсатиб, зарбани бартараф этди. Бугунги тактикамизга Артём Филипосянни мос, деб топмадик. Чунки у кўпроқ юқори қаватда яхши ўйнайди. Шунингдек, тезкор ҳужумларга ҳам тайёр туради. “Андижон”ни ўйинидан келиб чиқиб уни заҳирада қолдирдим. Агарда рақиб кучлироқ жамоа бўлганида Артёмни асосий таркибда майдонга туширардим. Рашидов яқинда терма жамоа сафида иккита тайм ўйнагани боис уни ҳам заҳирада қолдириб, озроқ вақт қолганда ўйинга қўшдим. Ҳали мавсум давомида ўйинлар кўп. Ҳамма футболчига имконият берилади, - дейди Сергей Иванович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика