UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  1 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  67 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5

Сергей Лушчан: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман” Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Ғалаба қозонганимиздан хурсандман”

“Андижон” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Шогирдларим ҳаракатлари ёмон чиқмади. Лекин энг яхши ўйинларимиз ҳали олдинда. Яратилган вазиятларни голга айлантириш борасидаги камчиликларимиз секин-аста бартараф этяпмиз. “Андижон” ўз майдонида яхши ўйин кўрсатишини билардик. Ўйин охирларида битта тўп фарқи билан ютаётганимизда Абдуллаевда яхши имконият бўлди. Бахтимизга Зуҳуров маҳорат кўрсатиб, зарбани бартараф этди. Бугунги тактикамизга Артём Филипосянни мос, деб топмадик. Чунки у кўпроқ юқори қаватда яхши ўйнайди. Шунингдек, тезкор ҳужумларга ҳам тайёр туради. “Андижон”ни ўйинидан келиб чиқиб уни заҳирада қолдирдим. Агарда рақиб кучлироқ жамоа бўлганида Артёмни асосий таркибда майдонга туширардим. Рашидов яқинда терма жамоа сафида иккита тайм ўйнагани боис уни ҳам заҳирада қолдириб, озроқ вақт қолганда ўйинга қўшдим. Ҳали мавсум давомида ўйинлар кўп. Ҳамма футболчига имконият берилади, - дейди Сергей Иванович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика