UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  1 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  6 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  1 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  6 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  1 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  9 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  4 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  6 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  12 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  3 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  29

Сергей Лушан: "Суперҳужумчи қидираяпмиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Суперҳужумчи қидираяпмиз"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Натижадан қониқдим. Ўйин сифатидан 60 дақиқагача қониқдим. Кўплаб вазиятлар содир қилдик. Ғалати голларни ўтказиб юбораяпмиз. Ишлашда давом этамиз", - дейди Лушан.

- "Бунёдкор" ҳозир қора кунларни бошдан кечиряпти десак бўладими?

- ОЧЛда биз кучли клубларга қарши ўйнадик. Пенальтидан гол ўтказиб ютқазиб қўйдик. Рақиб сафида шундай ижрочилар борки битта вазиятдан битта гол уради. Бизга эса гол уриш учун 8та вазият керак бўлмоқда...Ёшларда иштиёқ кучли, аммо аниқлик камроқ. Суперҳужумчини қидираяпмиз. Ишлашда давом этаяпмиз, асосий мақсадимиз терма жамоаларга савияли футболчилар етказиб бериш. Мен ўйинни асосан рақамлар, статистика бўйича таҳлил қиламан. Қайсидир футболчи ўйинда яхши ўйнайди, эртасига унинг кўрсаткчиларини кўрсам, бунинг акси бўлади. Агар бугун имкониятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқачароқ бўларди.

- Бугун жамоадаги ёшларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Менимча Достон Ҳамдамов 50 дақиқа ёмон кўринмади. Комилов рақибдан тўп олиб қўйишда ҳаракатчан, аммо бироз ҳаяжони бор. Орада ФИФА кунлари бўлди. Бундан ташқари ёшлар терма жамоасига бир қатор футболчиларимиз кетишди. У ердан қайтиб келишгач шогирдларимнинг жисмоний ҳолати турлича бўлиб кетди. Аммо бу барча жойда бор, терма жамоага футболчи етказиб бериш биз учун шараф. Жавлон Иброҳимов ҳамон сафга қайта олмаяпти. Бугун Минори Сато касал бўлиб қолди. "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин Зуаги ўзини ёмон ҳис қилганди...

- Сардор Рашидов менимча ўзини хориж клубида ҳис қилмаяптими?
- У билан ўтган куни яхшилаб гаплашиб олдик. У руҳий чуқурда. Сардор жуда қобилиятли футболчи, машғулотларда 10тадан 10та гол уради, ўйинда эса... Бугун кўрдингиз қандай вазиятдан тўп кирита олмади. У келажакда терма жамоада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи бўлиб етишиши мумкин.

- Таркибдаги ўзгаришлар нима билан боғлиқ. "Локомотив"дан учралган мағлубият сабабми ёки ОЧЛдан олдин уларга дам бердингизми?
- Етакчи ўйинчиларга руҳан дам олиш учун имкон бердик. "Лаҳвия" ва "Локомотив"га қарши қийин ўйинлардан сўнг Тўраев, Шораҳмедов ва Филипосян каби футболчиларга дам бердим. Улар билан бу борада гаплашиб олдик.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика