UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Сергей Лушан: "Керакли натижани қайд этганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Керакли натижани қайд этганимиздан хурсандман"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.

"Бунёдкор" стадиони матбуот анжуманлари залига "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан ва жамоа етакчиси Сардор Рашидов ОАВ ходимлари билан мулоқот қилиш учун ташриф буюришди.

"Бизда иноқ жамоа жамланган. Бугун шогирдларим яхши ўйин кўрсатишди ва олдимизда турган вазифани уддаладик. Бундан хурсандмиз. Камчиликларимиз етарлича топилади ва эндиликда ушбу камчиликлар устида ишлашда давом этамиз", - дея ўз сўзини бошлади Сергей Лушан.


- Самир Бекрични захирада қолдирганингиз нима билан боғлиқ? Бу ўзига хос "сюрприз" эдими рақиб учун?

- Бундан тўрт кун аввал Самир шамоллаб қолганди. Шу боис бугун Бекрич асосий таркибга киритилмади. Умуман олганда, жамоамизда катта рақобат мавжуд.


- Сиз қайси позициясида ўзингизни яхши ҳис қиласиз?

Сардор Рашидов: - Кўпроқ ҳужум чизиғи ва ўнг қанотда ўзимни енгил ҳис қиламан. Мураббий қаерда қўйса ўша ерда ўз вазифамни бажаришга ҳаракат қиламан.

- Сардор, сизга кўплаб жамоалардан бир қатор таклифлар тушмоқда. Келажакда қандай йўл тутмоқчисиз? "Бунёдкор"да қоласизми?

Сардор Рашидов: - Ўзимни ниятим жамоада қолиб "Бунёдкор"га ёрдам бериш. Ҳозир бошқа таклифлар ҳақида ўйлаётганим йўқ.

Сергей Лушан: - Сардор билан 2 йиллик шартномамиз мавжуд. Агарда уни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар расман таклиф билан чиқишлари шарт. Шунчаки гап-сўзлар ҳеч нарсани ҳал этмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика