UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  1 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  6 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  8 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми? Янгиликлар

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми?

"Navruz Cup-2022"ни ғалаба билан бошладик.

Аниқроқ айтсак, ёмон ўйин биз учун яхши натижа билан тугади. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, шубҳасиз, беллашув тақдирини ҳал қилган Игорь Сергеев бўлди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи 11 дақиқа ичида дубль қайд этди.


Яқинда 29 ёшни қаршилайдиган Игорь ўз анъанасига содиқ қолиб, яна қирғизлар дарвозасини ишғол қилди. Унинг ҳисобида Қирғиз Республикасига қарши 3 та ўйинда урилган 4 та гол бор.

Статистикага эътибор қаратсак, Сергеев охирги 3 йилда 61 та гол ургани кўринади. Бу ўзбек ҳужумчилари орасидаги энг яхши натижа. Аммо, терма жамоа устозлари назаридан доимий равишда четда қолиб келмоқда.

Абрамов бошқарувидаги охирги 7 ўйинда Игорга ўзини кўрсатиш учун атиги 1 дақиқа берилганди. Катанец даврида ҳам шунча ўйин ортда қолди, лекин словениялик мутахассис Сергеевни 1 таймга ҳам туширмаяпти. Игорь сўнгги бор 2020 йилнинг октябрь ойида бошланғич таркибдан ўрин олган ва БАА терма жамоаси дарвозасига 2 бор йўл топганди. 


Балки, Игорь бугунги голларидан кейин Катанецнинг ишончини тўлиқ оқлашга улгургандир. Шундай бўлса, у кўп эҳтимол билан Угандага қарши учрашувни асосий таркибда бошлайди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика