Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академиясига ташриф буюрди
13 май 2019 10:39
Янгиликлар
Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академиясига ташриф буюрди
Йиғилиш давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар мавзусида маъруза қилган. Воя Милославлевич ҳафта давомида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари билан яқиндан танишиб, болалар футболини ривожлантириш бўйича ҳам ўз маслаҳатларини бериб ўтиши режалаштирилганди.
Мазкур режага асосан сербиялик мутахассис Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, академия билан яқиндан танишишди. Ундан сўнг Андижон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда "Соғлом Авлод" ўйингоҳини кўздан кечирилди.
Воя Милославлевич Андижон вилояти болалар-ўсмирлар академияси мураббийлари билан учрашув давомида болалар футболини ривожлантириш бўйича амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди ва ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар