UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди Янгиликлар

Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди

Евро-2024 "C" гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Сербия — Англия ўйини бўлиб ўтди.

Сербия — Англия 0:1

Гол: Жуд Беллингем (13).

Сербия: Райкович, Миленкович, Велькович, Павлович, Гудель, Живкович, Милинкович-Савич, Лукич, Костич, Митрович, Влахович.

Англия: Пикфорд, Уолкер, Стоунз, Гехи, Триппьер, Александер-Арнольд, Райс, Беллингем, Фоден, Сака, Кейн.


Сербия

Чемпионат Европы. Группа C . 1-тур

17/06/2024, 01:00

1
:
0
Тугади

Англия

Джуд Беллингем - 13'

Стадион: VELTINS-Arena, 50000 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
39'  Неманья Гудель
43'  Филип Костич (Филип Младенович)
46'  Неманья Гудель (Иван Илич)
61'  Александар Митрович (Душан Тадич)
61'  Саша Лукич (Лука Йович)
74'  Андрия Живкович (Велько Бирманчевич)
75'  Душан Тадич
83'  Драган Стойкович
13'  Джуд Беллингем
13'  Букайо Сака
69'  Трент Александер-Арнолд (Конор Галлахер)
76'  Букайо Сака (Джеррод Боуэн)
86'  Джуд Беллингем (Кобби Мейну)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Навбатдаги зарбани олисдан Милинкович-Савич йўллади, ноаниқ...

86. Жуд Беллингем майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнини Мейну эгаллайди.

86. Сербия терма жамоаси бош мураббийи Драган Стойкович ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олгани такрорий вазият орқали намойиш этилди.

82. Влахович! "Ювентус" форвардининг зарбасини Пикфорд қийинчилик билан бартараф этди.

77. Кейн! "Бавария" форвардининг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Райкович тўп йўналишига таъсир қилганди, у ушбу вазият қаҳрамони!

76. Англияда ўзгариш: Боуэн Сакани алмаштирди.

75. Тадич Фоденга нисбатдан ишлатгани учун фоли учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74. Сербияда сўнгги ўзгариш: Бирманчевич Зивковични алмаштирди.

69. Англия ўзгариш: Галлахер Александр-Арнольдни алмаштирди.

65. Тадичнинг ҳаракатларидан сўнг Йович тўпни ўзига ўнглай олмади, "Милан" ўйинчиси дарвозани ишғол қилиш учун қулай позицияда эди.

61. Сербия терма жамоасида икки ўзгариш: Йович ва Тадич мос равишда Митрович ва Лукични алмаштирди.

59. Англия терма жамоаси жарима майдончаси ичида Митрович ётибди ва пенальти сўрамоқда. Орсато эса нуқтага ишора қилмади.

56. Трент жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба йўллади, аммо Райкович бу тўпни қийинчиликсиз уриб юборди.

52. Сербия иккинчи таймни анча ҳужумкор ўтказмоқда. Англия бироз карахт ҳолатда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

— Бўлим аввалида Сербия сафида Неманья Гуделнинг ўрнига Иван Илич туширилди.


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45. Орсато биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

43. Костич жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Младенович туширилди.

42. Филип Костич жароҳат олганга ўхшайди, у майдонда ётибди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

39. Жуд Беллингемни жуда кўп йиқитишмоқда. Илк огоҳлантириш, Орсато уни "Севилья" хавбеки Неманья Гуделга кўрсатди.

33. Серблар голдан сўнг бироз олдинга силжишди. Аммо, "қизиллар" хавфли вазиятлар яратишга қийналишмоқда.

25. Англия иккинчи голга жуда яқин келди. Влаховичнинг хатосидан сўнг инглизлар ҳужумга ўтиб кетишди. Уокернинг якунда берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

23. Бу сафар Деклан Райс хатога йўл қўйди. Влаховичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасига рақиб тўғаноқ бўлди.

20. Уххх! Митрович ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Трентнинг хатоси инглизларга қиммат тушишга яқин эди.

19. Трент Александр-Арнолд жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.

13. ГООООЛ! Беллингем ўйинда ҳисобни очди! "Реал" ўйинчиси Саканинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

11. Илк ўн дақиқада хавфли вазият содир бўлмади, тўпга кўпроқ инглизлар эга чиқишмоқда, аммо тўп доим ҳам жарима майдончаси томон бормаяпти.

6. Ҳозирча жамоалар бир-бирини ўрганмоқда, устунликни бирор жамоага бериш нотўғри.

1. Ўйин бошланди!

— Икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Салом! Бугун сиз билан биргаликда Евро-2024 "C" гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Сербия — Англия ўйинини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика