“Сельта”нинг янги мураббийи илк учрашувини собиқ клубига қарши ўтказади
05 ноя 2019 00:40
Янгиликлар
“Сельта”нинг янги мураббийи илк учрашувини собиқ клубига қарши ўтказади
Ла Лига вакили “Сельта” клубида янги мураббий иш бошлади.
Каталониялик мутахассис Оскар Гарсия виголиклар бош мураббийи этиб тайинланди. У мураббийлик фаолиятини “Барселона” тизимида бошлаган. Қизиқарли томони “Сельта” устози янги жамоасида илк учрашувни ўзининг собиқ жамоаси “Барселона”га қарши бошлайди.
Оскар Гарсия сўнгги икки мавсумни “Сент-Этьен” ва “Олимпиакос”да ўтказди. Мураббийнинг “Сельта” билан шартномаси мавсум охирига қадар тузилди.
Илгарироқ “Сельта” раҳбарияти Фран Эскрибани истеъфога чиқарганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар