Секейра кетяптими? Мураббий фейсбукда пост қолдирди
21 ноя 2021 14:01
Янгиликлар
Секейра кетяптими? Мураббий фейсбукда пост қолдирди
"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра фейсбукдаги саҳифаси орқали клубдан кетаётганига шаъма қилди.
Хусусан португалиялик мутахассис шундай пост қолдирди: "Локомотив"нинг ўз майдонидаги охирги ўйини!!! Мен бу ерда яшаб қалбимда бир умр қоладиган нарсаларни кўрдим. Қўллаб-қувватлашгани учун "Локо"нинг барча мухлисларига раҳмат. Ҳар доим хотирамда қоласизлар".

Бундан кўриниб турибдики, тез орада Микаэль Секейра "Локо" билан хайрлашади. "Темирйўлчилар" ушбу мураббий қўл остида Суперлигада ҳозирча 25 ўйинда майдонга тушиб, 10 бор ғалаба қозонишди, шунингдек 6та дуранг ва 9 мағлубият кузатилди. Секейранинг жамоадан расман кетиш-кетмаслиги яқин кунларда ойдинлашса керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар