UZ

Сўнгги янгиликлар

14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  17 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  3 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  15 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1

"Сеҳрли таёқча" Султонов, 4 йил кутилган ғалаба ва дебют голлар. ОКМК - "Бунёдкор" учрашувидан 8та факт Янгиликлар

"Сеҳрли таёқча" Султонов, 4 йил кутилган ғалаба ва дебют голлар. ОКМК - "Бунёдкор" учрашувидан 8та факт

Бир неча соат олдин Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" учрашуви якунига етди (2:3).

ОКМК

Шоҳруҳ Гадоев - 54', Иракли Рухадзе - 85'

Суперлига. 2-тур

13/03/2023, 18:30

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 27', Игорь Иванович - 61', Суҳроб Иззатов - 90'

45'
90'
54'  Шоҳруҳ Гадоев
54'  Хуршид Ғиёсов
60'  Ботирали Эргашев
85'  Иракли Рухадзе
85'  Санжар Турсунов
27'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
27'  Жасур Ҳакимов
61'  Игорь Иванович
90'  Суҳроб Иззатов

"Қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан якунланган беллашувда эътиборга молик бир нечта натижалар янгиланди, кўрсаткичлар ўзгарди. Қуйида шу ҳақида гап боради. 

 "Бунёдкор"нинг ОКМК билан ўйинлардаги 4 йиллик ғалабасиз серияси ўз ниҳоясига етди. Жамоа сўнгги бор 2019 йилнинг аперль ойида Суперлига доирасида "кончилар"дан уч очко тортиб олганди (1:0). Ҳисобдан келиб чиқиб айтсак, 2020 йил Миржалол Қосимов шогирдлари "Бунёдкор"ни уйида 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган, голни ҳам сўнгги дақиқаларда урган эди. 


— "Бунёдкор" бугун рақиби дарвозасига 3та тўп киритишни уддасидан чиқди. Бундай ҳолат охирги маротаба 2016 йилги мавсумда кузатилган, ўшанда чемпионат биринчи даврасида "қалдирғочлар" олмалиқликлар дарвозасига 4та гол урган, якунда 4:2 ҳисоби қайд этилган.

Бунёдкор

Элдор Шомуродов - 13', Баҳодир Насимов - 34', Баҳодир Насимов - 45', Достон Ҳамдамов - 58'

Олий лига. 5-тур

16/04/2016, 19:00

2
:
4
Тугади

ОКМК

Фарҳод Тожиев - 30', Дониёр Исмоилов - 56'

45'
90'
13'  Элдор Шомуродов
13'  Отабек Шукуров
34'  Баҳодир Насимов
34'  Акмал Шораҳмедов
45'  Баҳодир Насимов
45'  Элдор Шомуродов
58'  Достон Ҳамдамов
67'  Баҳодир Насимов (Шаҳзодбек Нурматов)
74'  Отабек Шукуров (Шакер Зуаги)
76'  Элдор Шомуродов (Забиҳилло Ўринбоев)
80'  Шакер Зуаги
30'  Фарҳод Тожиев
30'  Арсланмират Аманов
46'  Дилшод Жўраев (Ярослав Мартинюк)
56'  Дониёр Исмоилов
59'  Муҳаммад Исаев
65'  Дониёр Исмоилов
80'  Арсланмират Аманов (Руслан Вагапов)

 Умид Султонов кетма-кет иккинчи учрашувда захирадан майдонга тушиб фойдали ҳаракат амалга оширди. "Сўғдиёна" билан биринчи турда гол урди, бугун эса учинчи голга ассистентлик қилди. У 2003 йилда туғилган. Худди шундай Игорь Иванович ўтган тур ассист, бу турда гол ёздириб қўйди. 

Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Игорь Иванович "Бунёдкор", Иракли Руҳадзе ОКМК либосида дебют голларини уришди.

— "Бунёдкор" "Пахтакор" стадионидаги ўйинларда иккинчи йил 3та гол уриб ғалаба қозонди ("Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3). 

— ОКМК 2 йилдан сўнг мезбон мақомида уйда дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди (18.03.2021, "Пахтакор" 0:3).  

ОКМК

Суперлига. 3-тур

18/03/2021, 18:30

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Азизбек Турғунбоев - 27', Эрен Дердийок - 33', Иброҳимҳалил Йўлдошев - 90'

45'
90'
68'  Александр Касьян (Зафар Полвонов)
70'  Миржамол Қосимов (Санжар Шоаҳмедов)
79'  Санжар Турсунов (Жасур Умаров)
27'  Азизбек Турғунбоев
27'  Сардор Рашидов
33'  Эрен Дердийок
33'  Азизбек Турғунбоев
69'  Сардор Рашидов (Хожимат Эркинов)
86'  Хожимат Эркинов
87'  Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
87'  Эрен Дердийок (Шерзод Темиров)
90'  Иброҳимҳалил Йўлдошев
90'  Драган Черан

Шоҳруҳ Гадоев ОКМК либосида урган голлари сони 11тага етди. Бунинг учун унга 65та учрашув зарур бўлди. 

— ОКМК қишда таркибга қўшиб олган тунислик легионер Моҳаммад Салемни 2та турда ҳам қайдномага киритмади. Катта эҳтимол билан бу трансфер ўзини оқламаган. Балки олдиндаги учрашувларда вазият ўзгарар. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика