UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  0 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида Янгиликлар

Савелий Абрамов - Келажакда Европада ўйнаш орзуси, Вадим Карленовичга қариндош эмаслиги, Москва клубидан бўлган таклиф ҳақида

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби футболчиси Савелий Абрамов билан интервью ташкил этдик.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Савелий, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболга бўлган қизиқиш болалигимдан бошланган. 7-ёшлигимда дадам мени "Пахтакор" академиясига олиб борганлар. Биринчи мураббийим - Шуҳрат ака Раҳмонқулов бўлиб, у киши менга футболдаги дастлабки сабоқларни берганлар.

- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?
- Дастлаб "Пахтакор" футбол клубининг ўринбосарлари таркибида, кейинчалик "Қўқон-1912" жамоасида, айни дамда "Оқ-тепа" сафида ўйнаяпман.



- Ўзбекистон МТЖ ва "Бунёдкор" футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамов билан фамилиянгиз бир хил. Шундан келиб, айримлар сизни Абрамовга қариндош деб ўйлаши ҳам мумкин. Бу ҳақида аниқ маълумотни ўзингиздан эшитсак...
- Вадим Абрамовни ҳурмат қиламан ва насиб бўлса Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишонаман. Вадим Абрамов билан чиндан ҳам фамилиямиз бир хил, лекин бу шунчаки тасодиф, биз қариндош эмасмиз.

- Айтингчи, 2020-йилги Про-лигада "Оқ-тепа" клуби ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Жамоамиз жорий мавсумда биринчи ўринни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқишни, шунингдек мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этишни мақсад қилган.

- Айрим манбаларда тарқалган маълумотларга кўра, "Хоразм" жамоасининг бир неча йиллик мураббийи Александр Ежов "Оқ-тепа" клубида бош мураббий сифатида ишлаётган экан...
- Ҳа, бу тўғри. Айни дамда "Оқ-тепа"ни Александр Ежов ва Алишер Шоғуломовлар бошқаришмоқда.

- Сизга хориж клубларидан таклифлар бўладими?
- Айни дамда менда хориж клубларидан таклифлар йўқ. 15-16 ёшлигимда "Динамо" (Москва) жамоасидан таклиф бўлган эди.



- Савелий Абрамовнинг футболдаги мақсадлари қандай?

- Футболдаги мақсадим - келажакда Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиш, шунингдек Европа клубларига йўл олишдан иборат.

- Интервью учун раҳмат, келгусидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз!

- Таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Барча ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига, шунингдек "Оқ-тепа" клуби мухлисларига омад тилайман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика