UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  37 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3

Саудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади Янгиликлар

Саудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби – Cаудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ФИФА расмий сайтида хабар берилишича, Саудия Арабистони терма жамоаси ҳар иккала ўртоқлик учрашувини ҳам ўз уйида ўтказади. Дастлаб, 24 май куни Молдова терма жамоаси Саудия Арабистонига ташриф буюрса, 30 май куни Грузия терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. 27 ва 29 май кунлари Қосимов шогирдлари Тошкентда Уммон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 «В» гуруҳида Саудия Арабистонидан ташқари Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика