UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  3 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  7 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  10 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2

Саудия Арабистони чемпионати. Чемпионлик учун иккита жамоа курашяпти Янгиликлар

Саудия Арабистони чемпионати. Чемпионлик учун иккита жамоа курашяпти

16та жамоа қатнашадиган Саудия Арабистони Про лигасида мавсум тугашига беш тур қолди.

Бу турда пешқадам ўзгарди. Шу пайтгача турнир жадвалида карвонбошилик қилиб келган "Ал Ҳилол" ўз ўрнини "Ал Наср"га бўшатиб берди. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида "Ал Наср"нинг қўли баланд келиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ҳозирда жамоалар ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил этяпти. Бу эса кураш охиригача қизийди деганидир. Биз учун таниш жамоалардан бири "Оҳод" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни қабул қилиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Умуман олганда бу жамоа Нестеров кетганидан бери биронта ўйинда ғалаба қозонмади. Нестеров борлигида эса иккита учрашувда зафар қучганди. 

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Ал Иттиҳод" "Ал Файсали" майдонига сафар уюштириб 2:3 ҳисобида ютқазиб қайтди. "Ал Иттиҳод" сафида Маруан да Коста билан Гарри Родригес гол муаллифи бўлишди. Шуни айтиш керак, кеча жиддаликлар Қирол Кубогида "Ал Батин"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. 

Пешқадам "Ал Наср" кейинги турни 4 апрель куни "Ал Раед"га қарши ўтказса, "Ал Ҳилол" ҳам шу куни "Ал Ҳазм" меҳмони бўлади. Тўпурарлар рўйхатида "Ал Наср" ҳужумчиси Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ 22та гол билан биринчи ўринда кетмоқда. Иккинчи ўриндаги Леандре Тавамба ("Ал Таавон") ҳисобида 19та гол бор. 3-ўринни эса "Ал Ҳилол" форварди Бафетимби Гомис 17та гол билан эгаллаб турибди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика