UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  6 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман” Янгиликлар

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна”да қолишни хоҳлайман”

Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Қўқон-1912” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” клубида кўрикдан ўтаётган дарвозабон Сарвар Каримов тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун “Қўқон-1912” жамоасига қарши янги мавсумга тайёргарликдаги навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечги пайт тўплар билан ишлаяпмиз.

“Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда ғалабага эришган бўлсакда бир қатор хатоларга йўл қўйдик. Мана шу хатолар устида ишлашда давом этамиз. “Сўғдиёна” клуби билан ҳозирча шартнома имзолаганим йўқ. Айни дамда “Локомотив” клубига қарашли футболчиман. Тақдиримни икки жамоа рахбарлари ўзаро келишиб ҳал қилишади. Ўзимга қолса “Сўғдиёна”да қолишни истардим. Ушбу жамоада барча шарт-шароитлар яхши.

“Сўғдиёна” клубида машғулотларда иштирок этаётганимни барча билади. “Локомотив” раҳбарлари бу ерда қолишимга қаршилик қилмаса керак. “Сўғдиёна” бош мураббийи Даврон ака Файзиев ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан гаплашганимда келавер имкон берамиз дейишганди.

“Сўғдиёна” дарвозабони Музаффар Абдуллаев билан анча яхши чиқишиб кетдим. Жамоанинг асосий таркибидан жой олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Музаффар Абдуллаев ҳам дўст, ҳам ака сифатида яхши инсон экан. Дарвозабонлар мураббийи Шавкат ака Абдухўжаев билан яна бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу инсонни менга жуда ҳам катта меҳнати синган”, - дейди Сарвар Каримов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика